Сайёҳлар Грузия иқтисодиётига 2017 йили 2,7 миллиард доллар олиб келди. Бу ҳақда туризм масалалари бўйича эксперт Нико Кварацхелия маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Унинг айтишича, бу рақам янада салмоқлироқ бўлиши мумкин эди.
«Грузия каби кичкина давлат учун 2,7 миллиард доллар даромад ёмон эмас, бироқ 7 миллион сайёҳ учун камлик қилади», — деди эксперт.
Мамлакатга 2017 йили 7,5 миллиондан ортиқ чет эллик келди, бу 2016 йилга нисбатан 18,8 фоизга кўп. Грузияга асосан Арманистон, Озарбайжон, Россия, Туркия ва Эрон фуқаролари келгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)