Америкалик сенаторлар вақтинча — уч ҳафта муддатга АҚШ ҳукумати фаолиятини молиялаштиришни узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Энди улар бевосита бюджет бўйича қонун лойиҳаси учун овоз бериши керак. Бироқ бу расмиятчиликдан иборат бўлиши, икки партия вакиллари ҳам ҳужжатни маъқуллаб овоз беришга тайёрлиги билдирилмоқда.
Шундан кейин қонун лойиҳаси вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилади ва президент Дональд Трампга имзо учун юборилади.
Мазкур жараён якунланганидан сўнг АҚШ ҳукумати 8 февралга қадар ишини қайтадан бошлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ ҳукумати молиялаштириш йўқлиги сабабли ишини тўхтатишга мажбур бўлганди.
Изоҳ (0)