Ўзбекистонда вақтинчалик ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишдаги тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»га оид давлат дастури тасдиқланган 2018 йил 22 январдаги қарорида кўзда тутилган.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг маълум қилишича, вақтинчалик ёки доимий пропискасиз яшовчи фуқароларни ишга олганлиги учун иш берувчиларни жавобгарликка тортиш ҳам бекор қилинади.
Давлат дастури 231 банддан иборат. Ҳужжатда, шунингдек, 37 та қонун қабул қилиниши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)