Ақтўбедаги фожиадан сўнг Қозоғистон ҳудудидаги барча йўналишдаги автобусларни текширишга қарор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Kapital.kz».
«Автобус» тезкор-профилактик тадбири Транспорт қўмитасининг ҳудудий инспекциялари ИИВ маъмурий полицияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Текширув 22 январдан 18 февралгача муддатда бўлиб ўтади ва туманлараро, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро қатновларда йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланадиган транспорт ва ҳайдовчиларни қамраб олади.
Йўловчи автобуслари ва таксилар техник ҳолатида носозликлар, хавфсизлик талабларига мувофиқ келмаслиги аниқланганда улардан фойдаланишни ман этишгача бўлган чоралар кўрилади. Автотранспорт йўналишга чиқишдан олдин техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилиши, меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, жамоатчилик вакиллари ва транспорт назорати инспекцияси ходимларидан иборат мобил гуруҳлар тузилади. Улар автотранспорт ҳаракатланишининг эҳтимолий яширин йўналишларини аниқлаш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)