HTC компаниясининг U11 линейкасидаги тўртинчи модель Тайванда тақдим этилди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Қарийб икки йилдан буён мавжуд бўлиб келаётган Snapdragon 652 чипига қурилган смартфон ҳеч қандай қизиқарли ва новаторлик ечимларини таклиф қилмайди.
Кучсиз чип 4 Гб тезкор хотира ва 3930 мА/соат сиғимли аккумулятор билан уйғунлашган. Бундай аккумулятор U11+ да ҳам бор, HTC U11 EYEs эса заиф процессор ҳисобига у билан узоқроқ вақт ишлаши мумкин.
Моделлар ўртасидаги ўхшашлик шу билан чекланиб қолмаган. U11 EYEs 6 дюймли экранга эга бўлди, аммо унда пикселлар (2160×1080) U11+ дагидан (2560×1440) камроқ. Устига-устак, U11 EYEs’да яна бир анча эски технология — Super LCD 3 қўлланилган. Аммо смартфонда селфи учун қўш камера (5+5 мегапиксел) мавжуд.
U11, U11+ ва U11 Life’да бўлгани каби, янги қурилмага Edge Sense («сиқилувчи ром») ва USonic (фаол шовқин босувчили яхшиланган товуш), шунингдек, сув ва чангдан ҳимоя ўрнатилди. Бармоқ изи сканери орқа панелга жойлашди.
Бундан ташқари, смартфон 64 Гб доимий хотира (+microSD), 12 мегапикселли асосий камерага эга бўлди. У Edge Sense қобиқли Android 7 Nougat опрацион тизимида ишлайди.
Смартфоннинг 64 Гб ички хотирали версияси 505 доллар туради. Ҳозирча модель фақат Хитой бозори учун чиқарилади.
Изоҳ (0)