Мисрнинг амалдаги президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий мамлакатда март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишини расман маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат миллий сайлов комиссияси 20 январь, шанба кунидан эътиборан президентлик сайловида иштирок этишга даъвогар номзодлардан ҳужжат қабул қилишни бошлади.
Миср армияси бош штабининг собиқ бошлиғи Сами Анан ҳам сайловларда иштирок этишини расман эълон қилди. Собиқ ҳарбий Мисрнинг амалдаги раҳбарияти ўтказаётган сиёсатни қаттиқ танқид қилди, расмийларни терроризм, фуқаролар турмуш тарзи ёмонлашуви каби қатор муаммоларни ҳал этишни уддалай олмасликда айблади.
Шунингдек, сиёсий арбоб ва адвокат Холид Али, «Замалек» спорт клуби раҳбари Муртазо Мансур ҳам сайловда иштирок этишини билдирди.
Изоҳ (0)