АҚШ давлат департаменти Бельгияга умумий қиймати 6,53 миллиард долларга тенг бўлган 34 дона кўп функцияли F-35 қирувчи самолётларини етказиб беришни маъқуллади, деб хабар берди «Газета.ru».
Бельгия ҳукумати самолётлардан ташқари яна қўшимча тўртта Pratt & Whitney F-135 двигателларини, шунингдек, уларга керак бўладиган барча эҳтиёт қисмларини сўраган.
Хабарда таъкидланишича, техник қисмларнинг потенциал савдоси ҳақида огоҳлантириш қонун бўйича талаб қилинади ва савдо расмийлаштирилганини англатмайди.
Вашинтоннинг маълум қилишича, Бельгия томонидан қирувчилар самолётларни сотиб олиниши «минтақадаги тажовузкорликнинг ушлаб турилишига», бундан ташқари АҚШ кучлари билан самарали алоқа таъминлашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)