Остона Донбасс бўйича музокаралар учун янги майдонга айланиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Балки ҳаммасини бошидан бошлаш керакдир. Буни Остона ёки иштирокчилар учун қулай бўлган исталган бошқа жойда амалга ошириш мумкин. Гап юзага келган вазиятга ечим топиш, мазкур масалада олдинга силжишга уринишдан иборат», — деди Умаров.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШга ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжуманида президент Дональд Трамп Украина шарқидаги можаро бўйича Минск музокараларини самарасиз деб баҳолагани ва уларни бошқа жойга кўчиришни таклиф қилганини билдирганди.
Изоҳ (0)