Норвегия суди ИШИД террорчилик ташкилотига одам ёллаш билан шуғулланган мамлакат фуқароси Убайдулло Ҳусайнни тўққиз йил қамоқ жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, Ҳуссайн камида икки кишини йўлдан урган ва уларга террорчилик ташкилотининг жангарилари сафида курашиши учун Сурияга кетишида ёрдамлашган.
Бундан ташқари у Норвегияда яшаб туриб ИШИДга молиявий жиҳатдан фаол равишда кўмаклашиб турган.
Аввалроқ, Deso Dogg деб ном олган ва Германияда жангарилар учун одам ёллаш билан фаол шуғулланиб келган Денис Кусперт Дайр-аз-Завр вилоятига берилган авиазарба оқибатида ўлдирилгани ҳақида хабар қилинганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)