Россиянинг Ленинград вилоятида яшовчи Наталия Кунафеева дарёга тушиб кетган автомобилдаги аёлни қутқаргани учун тақдирланади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Наталия 2017 йилнинг 2 ноябрида ЙТҲга гувоҳ бўлган. Кўприк тўсиғига урилган енгил автомобиль Камишовка дарёсига тушиб кетган. Аёл ҳодиса жойига югуриб борган ва музлаган сувга ўзини ташлаган.
Чўкаётган автомобилгача сузиб борган Наталия унинг ичидан ёрдамга чақирган овозни эшитган. Автомобиль ҳайдовчиси бўлган аёл ўт ўчиргич билан машина ойнасини синдиришга уринган. Наталия аёлни машинадан чиқариб олган ва улар қирғоққа сузиб чиққан.
Изоҳ (0)