• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Оловсиз ёнганлар — эллик учинчи!». Автобусда ёнган 52 ўзбекистонлик ҳақида марсиялар

    Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 18 январь куни 50 дан зиёд Ўзбекистон фуқаросини Россияга олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, уларнинг аксарияти — Наманган вилоятидан.

    Мавзуга доир: Қозоғистон—Россия йўлида 77 ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган уч ҳодиса. Асосий маълумотлар

    Мазкур воқеа бутун Ўзбекистонни ларзага солгани бор гап. Ижтимоий тармоқлар таъзияномалар, ҳамдардликлар билан тўлган. Шоир Нодир Жонузоқ ва журналист Хайрулла Ҳамидов эса 52 ўзбекистонликка бағишлаб марсиялар ёзган.

    Нодир Жонузоқ. «Эллик учинчи»

    «2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган…Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор» ЎзА хабаридан

    Соҳилга отилган асов тўлқиндекКўнгилга урилар ҳар он бир хабар.Бу олам бир лаҳза туролмас тинч-тек,Ҳар бир сониянинг мағзида хатар.

    Ё Раббий!Борлиғим бўлди жизғанак,Бошдан оёғимга югурди олов —Гўёки дўзахга ирғитди Фалак...Бир автобус одам ёнибди лов-лов!!

    «Оҳ!» дедим —Жонимдан сачради минг чўғ,Кўзимни қоплади қоп-қора тутун.Эллик иккитамас куйганлар, йўқ, йўқ,Менинг ҳам тийнатим кул бўлди бутун!

    Одамхўр аланга ёнди-ю сўнди,Мен-чи, ҳали узо-оқ ёниб-тутайман.Бу ўтли азобнинг кўринмас сўнги,Ловуллаган дилни кимга тутай ман?!

    Кўксимга қамалиб, ўрлайди ёнғин,Имон гулханида гур ёнаман, рост:«Оташли йўлларда куйиб оёғинг,Айт, кимни оловдан айладинг халос?!

    Балки сен дардидан юз бурган ўсмирМусофир тўрвасин бўйнига илмиш.Маслагингдан бўлиб ҳафсаласи пир,Етти ёт «пир»ларни халоскор билмиш.

    Гунг, соқов қалбингдан қайтмай акс-садо,Мавҳум манзилларга бурмиш йўлини.Саргузашт, ё эрмак, ё кайфу сафоИзлаб кезмагандир қозоқ чўлини!?

    Айбингни тан олгин, эй сўқир банда,Балки бор журмингдан кечгай мушфиқ Зот —Жаҳаннам ўтини билмассан анда,Лекин то тириксан, куйгайсан бот-бот!»

    Не дейин?!На узр, на тавба қалқон,Кўзимдан сачрайди телба ёлқинлар.Томиримда қайнаб пишқиради қон,Гуноҳим бўйнимда — майли, ёқинглар!

    Даҳшатли туш ва ё қорамсир хаёлМисоли тўзғисин ўтпараст қайғу.Оташда чўмилай самандар мисол,Куйган кўнгилларга таскин бўлса бу.

    Қоронғу қалбларга инса бир зиё,Қай ўксик диллардан чекинса алам...Ланғиллаб турибди тандирдай дунё,Қоврилиб ётибди қозондай олам.

    Чақмоқлар забтидан чатнаяпти Кўк,Вулқон лава тутар, қани, ичинг-чи...Эллик иккитамас ёнганлар, йўқ, йўқ,Оловсиз ёнганлар — эллик учинчи!

    Халойиқ!Замин — зўр автобус, улкан...Асрайлик — ҳақ йўлдан тониб кетмасин.Токи тенгсиз олов, даҳшатли гулхан —Қуёш теграсида ёниб кетмасин!!

    19.01.2018

    Хайрулла Ҳамидов. «Ўтинч»

    Эллик икки тараф таралди оҳим,Эллик икки вужуд - юракда доғим...Бу фоний дунёда ўтда ёндилар,Боқий оловидан асра, Аллоҳим!

    Элим чорасиздир, гирёна боқмиш,Ҳар тараф чўғ босган, дилларни ёқмиш.Кўзларки қип-қизил гулшанда оқмиш...Боқий оловидан асра, Аллоҳим!

    Сендан ўтинамиз, бенуқсон Ўзинг,Ҳар нени бор этгай Бўл деган Сўзинг:Не азоб чекмишлар, биласан Ўзинг,Боқий оловидан асра, Аллоҳим!

    Фарёдлар самони тешиб ёрдилар,Бу қандай юк бўлди, қалбга ортилар?!...Сенинг ҳузурингга ёниб бордилар,Энди дўзахингдан асра, Аллоҳим!

    18.01.2018

    19.01.2018, 20:30   Изоҳ (0)   112421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаким ат-Термизий мажмуасини 2017 йилда 600 мингдан ортиқ маҳаллий, мингга яқин хорижлик сайёҳ зиёрат қилди

    19.01.2018, 19:27

    Қозоғистон—Россия йўлида 77 ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган уч ҳодиса. Асосий маълумотлар

    19.01.2018, 19:05

    Юридик шахслар сентябрь декабрь ойларида тижорат банкларидан 2,9 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олди

    19.01.2018, 18:56

    Кристалина Георгиева: Жаҳон банки Ўзбекистондаги фаолиятини салмоқли даражада кенгайтиришга тайёр

    19.01.2018, 18:48

    Ақтўбедаги фожиа муносабати билан Наманганда вилоят ҳокими раҳбарлигидаги комиссия иш бошлади

    19.01.2018, 18:19

    Ўзбекистон тижорат банклари сентябрь-январь ойларида аҳолидан 854 млн доллар сотиб олди

    19.01.2018, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.