Жаҳон метеорологик ташкилоти мутахассислари 2015, 2016 ва 2017 йилларни Ердаги иқлим ва об-ҳавони тизимли кузатишлар давомидаги энг иссиқ йиллар эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда метеорологлар 18 январь куни Женевада маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Улардан энг иссиғи 2016 йил деб топилди. «Тасдиқланган маълумотларга кўра, 2015, 2016 ва 2017 йиллар кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йиллар бўлди. Бу иқлимнинг узоқ муддатли ўзгариши давом этаётганлиги ёрқин белгисидир», — дейилади Жаҳон метеорологик ташкилоти хабарида.
Ташкилот ўтган йили Ер юзасидаги ўртача ҳаво ҳарорати саноат асридан аввалги (1750 йилгача) кўрсаткичдан Цельсий бўйича 1,1 даража юқори бўлганлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)