• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Келажак касблари: Роботлар билан рақобатда муваффақият қозониш учун нималарни ўрганиш керак?

    Ўсиб бораётган нотенглик, жараёнларнинг автоматлашуви ҳисобига кераксизга айланаётган касблар ва шиддат билан ўзгараётган меҳнат бозорининг бошқа муаммолари бизни бугуноқ асабийлашиш ва келажак дунёсидаги ўз ўрнимиз ҳақида қайғуришга мажбур қилади.

    2050 йилга келиб тажриба, маҳорат ва маълумоти ҳеч кимга керак бўлмаган одамларнинг янги тоифаси юзага келади. Бу каби «фойдасиз инсонлар» учун мос келадиган иш топилмай қолади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Уларнинг пайдо бўлишини машҳур футурологлардан бири, тарихчи ва ёзувчи Юваль Ной Харари ўзининг охирги китобларидан бири Homo Deus’да башорат қилган. Олимнинг таъкидлашича, бундай истиқбол иқтисодиёт, сиёсат ёки ҳатто санъат бобида ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган, жамиятнинг гуллаб-яшнашига имкон туғдирмайдиган кишиларга таҳдид қилади.

    Жорий йилда чоп этилган «Келажак касби. Қайси кучлар 2030 йилги воқеликни шакллантиради» тадқиқотига кўра, Хитой, Германия, Ҳиндистон, Британия ва АҚШнинг сўровномада қатнашган фуқароларининг 74 фоизи касбий талабгирликни сақлаб қолиш учун янги кўникмаларни эгаллаш ва ҳатто мутахассислигини тўлиқ ўзгартиришга ҳам тайёр.

    Иштиёқ ва мослашувчанлик

    «Ота-оналарим авлоди ўз ҳаёти давомида ўртача бешта ишни алмаштирган. Бизнинг авлод бу кўрсаткични ўнтагача оширди. Кейинги авлодлардан ҳам худди шундай динамикани кутиш керак», — дейди ишонч билан DIY ва JАМ 3 таълим сервислари асосчиси, шунингдек, Vimeo асосчиси ва дизайнери Зак Кляйн.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Эндиликда бутун ҳаётни битта кўникмани ривожлантиришга сарфлаш ва бундан карьера қилиш имконсиз. Бу давр ўтмишда қолди», — дейди Зак Кляйн.

    Харарининг таъкидлашича, болалар ҳозирда мактабларда эгаллаётган кўникмаларнинг аксарияти улар 40 ёшга кирганда ўз аҳамиятини йўқотади. Кляйн болаларни келажак касбларига тайёрлашни таълим тизимини ислоҳ қилишдан бошлаш керак деб ҳисоблайди. У ўз лойиҳаларида исталган ёшдаги ўқувчи бошқа болага ниманидир ўргатиши ёки ўз натижалари билан катта ёшли болаларни ҳайратга солиши, шунингдек, ўз иши ҳақида фикрлар олиши мумкин бўлган муҳитни яратишга уринади.

    «Мактабда болаларни улар учун ҳақиқатда қизиқарли нарсалардан чалғитиш ва маълум бир кўникмага эътибор қаратишга мажбурлашга уринамиз. Бироқ бу уларда аллақачон бор! Биз шунчаки уларни битта нарсага эътибор қаратишга мажбурлашни тўхтатишимиз керак», — дейди Зак.

    Ёшликда аниқ бир касбни эгаллаган кишилар улғайганда жамият ортиқ бу касбга эҳтиёж сезмаётганлигини тушуниб етишини ҳозир ҳам кўришимиз мумкин. Кляйн фикрича, бунинг олдини олиш учун кишиларни болаликдан мослашувчан бўлиш ва уларда қизиқиш уйғотмайдиган машғулотлардан осон воз кечишга ўргатиш лозим.

    Нейротармоқлар — душман эмас, дўст

    Сунъий интеллект асосида янги таълим тизимини ишлаб чиқарувчи Sana Labs компанияси ўқув жараёнини персонализация қилишга эътибор қаратади. Sana яратувчиси ва раҳбари Жоэл Хеллермарк учта омил: персонализациялашган таълим, нейротармоқлардан фойдаланиш ва онлайн-таълимни бирлаштиришни муҳим деб ҳисоблайди. Унинг лойиҳаси бош мақсади — ўқувчининг ўқув жараёнига бўлган диққати ва қизиқишини имкон борича кўпроқ вақт сақлаб туришни ўрганиш. Хеллермарк ва унинг жамоаси бунга «ақлли» дастурлар ёрдамида эришишни режалаштирмоқда.

    «Йўқотилган Эйнштейнлар»

    Бироқ инновацион таълим тизимлари ҳам болалардан қай бири у ёки бу илмий соҳада кашфиёт қилишга қодир бўлишини аниқлаш имконини бермайди.

    «Биз болалардан қай бири трубани яхши чалиши, қай бири футболда моҳир эканлигини жуда яхши аниқлай оламиз. Бироқ болалар орасидан ноёб, янги маҳсулот яратиш салоҳиятига эга бўлганини яхши аниқлай олмаймиз», — дейди бизнесмен ва инвестор Стив Кейс.

    АҚШда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бола кашфиётчи бўлиш-бўлмаслигига янги технологиялардан фойдалана олиш имконияти, шунингдек тери ранги, ижтимоий мақоми ва жинси каби омиллар таъсир кўрсатади.

    Болаларни нимага ўргатиш керак?

    «Фарзандларимизга нималарни айтишимиз лозим? Биринчи навбатда, улар ўзгариб бораётган муҳитга мунтазам мослашиб бориши, атрофдагилар билан алоқада бўлиши ва энг муҳими — тенглик ҳисси ва ўз қадриятлар тизимини сақлаши лозим», — дейди PwC’да глобал тараққиёт стратегияси ва етакчилик йўналиши раҳбари Блэр Шеппард.

    «Асосий муаммо иш ўринларини яратишда эмас. Балки инсонлар алгоритмлардан кўра яхшироқ уддалайдиган вазифаларни қўйишда», — деб ҳисоблайди Харари.

    Оксфорд университети олимларининг башорат қилишича, Штатларда иш ўринларининг ярмига яқини 10—20 йилда компьютерлар билан алмаштирилади. Улар инсонни бир хил ишдан озод қилиб, унга таҳлилий вазифалар, раҳбарлик, жўшқин интеллектли ишларни қолдиради.

    «Машиналар меҳнати» асрида камбағалликка қарши курашиш

    Ана шундай соҳалардан бири кишиларни парвариш қилиш ва васийлик бўлиши мумкин.

    «Фарзанди ёки кекса бувисига қарашни роботга топширишни истовчи одам топилмаса керак, шундайми?» — дейди Samasource ва LХМI лойиҳалари асосчиси Лейла Жана. Лойиҳалар умумий мақсадга эга — ёрдамга муҳтожларга ишга жойлашишга кўмаклашиш.

    Samasource платформаси камбағаллар учун иш ўринлари қидириш, уларни ўқитиш билан шуғулланади. Лойиҳа сайтида маълум қилинишича, 2008 йилдан бошлаб (сайт ишга тушган йил) 8 мингдан ортиқ камбағал унинг ёрдамида иш топган.

    Келажакда, барча бир хил ишлар машиналарга берилганда, камбағаллар нима қилади? Жана масала ечими, жумладан, васийлик ва инсонларни парвариш қилиш соҳасида эканлигини таъкидлайди.

    Келажак дунёсида иш қидириш

    Сунъий интеллект нафақат таълим, балки иш қидириш жараёнига ҳам муҳим ҳисса қўшиши мумкин.

    SmartRecruites сервиси асосчиси ва раҳбари Жером Тернинк фикрича, янги технологиялар меҳнат бозорини ҳар қачонгидан ҳам шаффоф ва самарали қилади. Тернинк ўз фирмасини бўш иш ўринларига номзодлар қидириш жараёнини янада осон ва самарадор қилиш учун яратган.

    Инсон салоҳиятини бекорга сарфламаслик йўллари

    «Технологиялар, иш ўринлари ва меҳнат келажаги» ҳисоботида McKinsey компанияси таҳлилчилари иш ўринларининг оммавий автоматлашувида таянч даромадни жорий этиш ечимлардан бири бўлиши мумкин деган хулосага келади.

    Жана бу фикрга қарши чиқади: «Бу йўл билан қанча яширин даҳоларни қўлдан чиқаришимиз мумкинлигини ўйлаб кўринг. Кишиларга шунчаки пул тарқатиш — жуда омадсиз ечим».

    McKinsey экспертлари ўз ҳисоботида инсоннинг машиналар билан бирга маҳсулдор ишлаши масаласига эътибор қаратиш ҳамда креатив кўникмалар ва танқидий фикрлашга куч сарфлашни тавсия қилади.

    19.01.2018, 07:42   Изоҳ (0)   23379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олтойда ўсмир почтачи аёлни сумкасидаги пенсия пуллари учун ўлдирди

    19.01.2018, 06:47

    Туркия Сурия билан чегарадаги қўшинларини кучайтирилган жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирди

    18.01.2018, 23:45

    Ақтўбедаги фожиали ЙТҲ муносабати билан Қозоғистон махсус ҳукумат комиссияси тузилди

    18.01.2018, 15:32

    Москвада 3 нафар бола ёнаётган уйнинг тўртинчи қаватидан сакради

    18.01.2018, 15:07

    Москвада Борис Березовскийнинг хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари қўлга олинди

    18.01.2018, 15:02

    Афғонистоннинг Қундуз вилоятида тожик жангарилари қўмондони йўқ қилинди

    18.01.2018, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.