Россиянинг Олтой ўлкасидаги Смоленск туманида ўсмир маҳаллий аҳолига пенсия тарқатиб юрган почтачи аёлни ўлдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 17 январда юз берган. Хусусий уйлардан бирининг ҳовлисида ўсмир аёлга ташланиб, таёқ билан унинг бош қисмига бир неча марта урган ва пичоқ билан жароҳат етказган. 54 ёшли аёл олинган жароҳатлардан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ўсмир ичида 35 минг рубль пул бўлган сумкани олиб қочган ва жасадни қор билан кўмиб ташлаган. 15 ёшли ўсмир шу куннинг ўзида қўлга олинган.
Изоҳ (0)