Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 17 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида жами 3195 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 27 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 42 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 55 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 64 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 391 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 219 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 4 та бўйсунмаслик, 1119 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.
Жами 107 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)