Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратадиган бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий комиссар Зайд Раъд ал-Ҳусайннинг бошқарма бюджетига ихтиёрий бадал тўловини амалга ошириш имкониятини кўриб чиқиш ҳақидаги мурожаатини қабул қилди.
Олий комиссар Зайд Раъд ал-Ҳусайн 2017 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирганди.
Сентябрда мамлакатга Олий комиссарнинг минтақавий идораси бошқармаси раҳбари Ришард Коменда ташриф буюрди. Октябрь ойида эса БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид Ўзбекистон бўйлаб сафар қилди.
Изоҳ (0)