• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тадбиркорлар йили: 2018 йилда қандай қонунлар кучга киради?

    «Kommersant.uz» 2018 йил 1 январдан кучга кирган янги қонунларга қисқача изоҳ берди.

    Фото: «Zazakon.ru»

    Фото: «Zazakon.ru»

    Кўргазмаларга товарлар олиб чиқиш соддалаштирилди

    5 минг долларгача қийматга эга бўлган, кўргазмага мўлжалланган товарларни бемалол олиб чиқиш мумкин. Энди бунинг учун экспорт контрактини тузиш ва божхона юк декларациясини расмийлаштириш шарт эмас. Товарларга тегишли ҳужжатлар бўлса, бас.

    Бу товарларни сотгач, тадбиркорлар маблағни Ўзбекистондаги тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига ўтказишлари ёки нақд ҳолда олиб киришлари мумкин.

    Газ ва электр учун янги тарифлар

    1 январдан баъзи корхоналар газ ва электр учун кўпроқ тўлай бошлади.

    Уларга қуйидагилар киради:

    – пишиқ ғишт, цемент, асфальт ишлаб чиқарувчилар;

    – оҳак ва гипс қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш корхоналари;

    – бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарувчилар;

    – иссиқхона хўжаликлари;

    – чинни ва фаянс буюмлар ишлаб чиқарувчилар;

    – ресторанлар, кафе, банкет заллари (меҳмонхона қошидагилар бундан мустасно);

    – гипсокартон, тротуар ва сопол плиткалар, брусчаткалар, сопол ва цемент-қум черепица, қуруқ қурилиш аралашмалари ва қувур ишлаб чиқарувчилар.

    Улар учун табиий газ 1 куб метр учун 1 минг сўмга айланади. Электр энергияси куннинг турли вақти учун турлича баҳоланади. Эрталаб ва кечқурун – белгиланган тарифга 1,5 баробар коэффициентда, тунда – 1,5 баробар кам коффициентда, кундузи – 1,6 коэффициентда.

    Хусусий корхоналар техник кўрик ўтказади

    1 январдан, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда юридик шахслар жисмоний шахсларга тегишли енгил машиналар техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

    Қора металларни фақат биржа орқали сотиш мумкин бўлди

    Эндиликда «Ўзметкомбинат» АЖ қора металларни фақат биржа савдоси орқали етказиб беради. Корхоналардаги банкротлик, фаолият тугатилиши, реконструкция ва модернизация жараёнида рўйхатдан чиқариладиган жисмонан ва маънан эскирган жиҳозлар ва металл конструкцияларни энди «Ўзметкомбинат»га шартнома нархларида сотиш лозим бўлади.

    Биржада сотиб олинган товарларни сотиш мумкин

    Яна бир қарорда монополист-корхоналар ички бозорда нефть маҳсулотлари, цемент, мис, пахта толаси ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни фақат биржа савдолари орқали сотиши белгиланди.

    Ҳужжатда, шунингдек, биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотни бошқага сотишга рухсат берилди.

    Заргарларга имтиёз берилди

    1 январдан чакана савдога чиқарилган заргарлик буюмлари учун аксиз солиғи бекор қилинди. 2020 йилгача заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар заргарлик буюмлар сотилишида, жумладан экспорт қилишда, аксиз солиғи ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилди, тежаб қолинган маблағларни ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизациялашга йўналтириш кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, 2021 йилга қадар «Ўзбекзаргарсаноати» ассоциациясига кирувчи заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда тайёрланмайдиган жиҳозлар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар олиб киришда божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари)дан озод қилинади.

    Эндиликда заргарлик буюмларини тайёрлаш учун лицензия талаб қилинади

    Давлат проба палатаси берадиган рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома энди амал қилмайди. Унинг ўрнига 2017 йил 1 октябрдан юридик шахслар ва ХТ заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия олади.

    Лицензиялар фақат «Ягона дарча» марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.

    Давлат билан шерикликда мактаблар ва болалар боғчалари очиш мумкин

    1 январдан давлат-хусусий шериклик шартларида синов болалар боғчалари очиш мумкин. Инвесторларга ер ва бўш бинолар бепул берилади.

    Шунингдек, инвесторлар учун солиқ имтиёзлари ва имтиёзли кредитлар юзага келди. Лекин бунинг эвазига улар янги болалар боғчаларининг аҳоли турли қатлами учун ҳамёнбоп бўлишини таъминлашлари лозим.

    Янгича солиқ назорати

    1 январдан солиқ назоратининг янги шакли пайдо бўлди – солиқ мониторинги. Шунингдек, йил бошидан камерал назорат натижалари бўйича аниқланган солиқ суммасини, агар солиқ тўловчи асослар тақдим этмаса, суд тартибида ундириш жорий этилди, ортиқча тўланган солиқларни қайтариш ёки қайта ҳисоблаш 15 иш куни ичида амалга оширилади.

    Давлат солиқ хизмати идоралари кирим ҳужжатларини расмийлаштирмай хизматлар сотаётган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобрақамлари бўйича амалиётларни 5 банк иш кунигача вақтинчалик тўхтатиб туришлари мумкин.

    Савдо нуқталарида солиқ идораларига ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотни дарҳол етказувчи назорат-касса машиналари ўрнатилади.

    Солиқ текширувлари объектларини самарали танлаш, шунингдек солиқ идоралари томонидан юқори ликвидли маҳсулот ишлаб чиқарилиши амалдаги ҳажмини доимий ҳисобга ва назоратга олиш учун солиқ соҳасидаги қонунбузарликларни амалга ошириш хатарини таҳлил этишнинг махсус автоматлаштирилган тизими татбиқ этилади.

    Йил давомида кутилаётган ўзгаришлар:

    Пахтани бевосита харид қилиш

    Жорий йилда тўқимачилик корхоналари пахтани бевосита фермер хўжаликларидан харид қиладилар. Бундан ташқари, тўқимачилик компаниялари фермерларнинг пахта етиштириш бўйича асосий харажатларини молиялаштиради. Бунинг учун улар тўловнинг 60 фоизини олдиндан амалга оширади.

    Самарасиз фермерлар учун жазо

    2018 йил ҳосилидан бошлаб, фермер хўжаликлари ва томорқа ерлари эгаларига нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилади. Алоҳида ҳолатларда ҳокимият ер участкасига бўлган ҳуқуқдан маҳрум этиш ваколатига эга. Хусусан, ер майдонларидан самарасиз фойдаланиш, уларга қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаслик ва ерга вақтида ишлов бермаслик сабаб бўлиши мумкин.

    Иқтисодий зоналар учун янги сайт

    Биринчи мартгача Ўзбекистон эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ягона портали ишга тушади. У мамлакатдаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, инвесторларга кўрсатиладиган хизматлар, имтиёзлар, инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма, географик жойлашув, шунингдек зоналар ҳудудларидаги давлатга тегишли объектлар тўғрисида бир неча тилда ахборот тақдим этади.

    Унинг ёрдамида эркин иқтисодий ҳамда кичик саноат зоналари инвесторлари ва иштирокчилари зоналар маъмуриятлари, давлат идоралар ва бошқа ташкилотлар хизматларидан фойдаланиши мумкин.

    Хусусий боғчалар ва мактаблар учун камроқ солиқ

    Хусусий мактаблар ва боғчалар 2021 йилга қадар ҳар қандай турдаги солиқлар ва хорижий ўқитувчилар иш ҳақлари бўйича ягона ижтимоий тўловидан озод этилди. Бу маблағларни улар замонавий таълим воситаларига, мусраф материалларга, инвентарга, шунингдек ижтимоий заиф аҳоли қатламлари болаларини бепул ўқитишга сарфлашлари лозим.

    Тадбиркорлар учун солиқ таътиллари

    Вақтинчалик молиявий қийинчиликка дуч келган ҳалол солиқ тўловчилар икки йиллик солиқ таътилини олишлари мумкин. Ҳалол солиқ тўловчиларга кейинги икки йил давомида ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда солиқ тўлаб келган солиқ тўловчилар киради.

    Янги солиқ ставкалари

    – юридик шахслар учун фойда солиғи ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан бирлаштирилди ва 14% этиб белгиланди;

    – Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ягона тўловга бирлаштирилди. Мажбурий ажратмалар ставкаси 3,2% этиб белгиланди;

    – тайёрлов ташкилотлари белгиланган ставка бўйича товар айланмасидан ягона солиқ тўловини тўлайдилар;

    – умумий майдони 1 гектардан зиёд бўлган ер участкаларига эга ягона солиқ тўлови тўловчилари учун бутун ер майдонидан ер солиғи тўлаш жорий этилди. Шу билан бир вақтда, ягона солиқ тўлови минимал ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва тўлаш бекор қилинди;

    – нотижорат ташкилотларига, ходимлари сонидан қатъий назар, тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларидан микрофирма ва кичик корхоналар учун кўзда тутилган тартибда ягона солиқ тўлови тўлаш ҳуқуқи тақдим этилди;

    – уяли алоқа операторлари учун абонент рақамидан фойдаланиш тўлови икки баробарга оширилди – 4 минг сўм бўлди;

    – 2023 йилга қадар хорижий ОТМлар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалардан, шунингдек ягона ижтимоий тўлов ва хорижий ходимлар меҳнат ҳақи фондидан жисмоний шахслар даромад солиқларидан озод этилди;

    – юк ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъий назар, улар тўлайдиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ялпи суммаси, бир бирлик транспорт воситасига ҳисоблаганда, ушбу фаолият тури бўйича индивидуал тадбиркор тўлайдиган қатъий солиқ суммасидан кам бўлмаслиги лозим.

    18.01.2018, 11:17   Изоҳ (0)   22876
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида паспорт назорати кабиналари кўпайтирилди

    18.01.2018, 10:50

    Қуръон мусобақасида энг кўп Фарғона вилоятидан қорилар иштирок этди

    18.01.2018, 10:48

    Ўзбекистонда бир йилда 600 нафар талаба контракт пулини тўлай олмаганлиги сабаб ўқишдан кетди

    18.01.2018, 10:44

    Ислом Каримовнинг синфдош дўсти: мактаб пайтларидаёқ у бетакрор қобилияти, қийинчиликлардан чўчимаслиги, мустаҳкам хотираси билан ажралиб турарди

    18.01.2018, 10:24

    Биринчи Президентнинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражабов: Ислом Каримов нега халқдан пулини зудлик билан сарфлашни сўраганди?

    18.01.2018, 09:56

    Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

    18.01.2018, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:13

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.