• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Биринчи Президентнинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражабов: Ислом Каримов нега халқдан пулини зудлик билан сарфлашни сўраганди?

    ЎзА Биринчи Президентнинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражабов хотираларининг давомини эълон қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўшанда бизда давлат бошқаруви тарихида кутилмаган қалтис вазият рўй берди. Президент ҳатто Ўзбекистон телевидениеси орқали чиқиш қилиб, «пулинглар бўлса мол-жон сотиб олинглар, ушлаб турманглар, сарфланглар», деб тўғридан-тўғри халққа мурожаат қилди.

    Россия эски пулининг ўрнига бир неча ҳимоя воситасига эга бўлган янги пулини чиқарди. Олди-сотдига жорий этилди, лекин Ўзбекистонда ҳали ҳеч кимда бундай пул йўқ эди. Одамлар қўлида бўлган эски 50 рублликлар бир кечада куйиб кетди. Ўшанда бозор иқтисодиётига ўтишни, мустақил иш фаолияти юритишни энди бошлаган қанчадан-қанча одамлар қўлида кўк рангли даста-даста пуллар фақат тандир-ўчоқда ёндиришгагина ярайдиган оддий бир қоғозга, «писта пўчоқ»қа айланди-қолди.

    Ўз пулимизнинг йўқлиги иш самарадорлигига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Бундай вазиятда нима қилиш керак, деган савол Ислом Каримовга тинчлик бермай қўйди. Биласизми, шундай мураккаб бир пайтда буюк саркарда Амир Темур ёрдамга келди, десам, ҳеч муболаға бўлмайди. Аниқроқ айтганда, Соҳибқироннинг маблағи тугаб қолгани, ҳатто аскарларга берадиган нафақа пули ҳам йўқлиги ҳақида дунёнинг қайсидир мамлакатидан чопар орқали Самарқандга йўллаган мактуби ва унга суюкли ёри, маслаҳатчиси Бибихонимдан келган жавоб Ислом Каримовнинг ёдига тушди. Буюк Амир Темурнинг ақлда тенгсиз, суюкли рафиқаси Бибихонимнинг «Амирим, ҳа, агар пулингиз йўқ бўлса, ақлингиз ҳам йўқми, унга нима бўлган?!» деган сўзлари Ислом аканинг бу масалага ечим топишига катта туртки берди.

    Шу гапларни ёзяпман-у, Ислом Каримовнинг мустақилликнинг дастлабки йилида хорижга қилган ташрифлари ёдимга тушади. Пул ислоҳотидан бир-икки йил бурун Ўзбекистон Президенти аввал Ҳиндистонга, сўнг Туркияга расмий ташриф билан борди. Хорижий сафарга кетиш арафасида делегация аъзоларига «ведомост»га қўл қўйдириб, Ҳиндистонга бўладиган уч кунлик сафарга 16 доллар, Туркияга эса 21 доллар миқдорида хизмат сафари ҳақи берилган эди. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам пул танқис эди. Одатда, пул йўқ бўлса, олди-берди ҳам тўхтайди.

    «Пул йўқ, хўш, нима қилиш керак?», деб боши қотиб турган Ислом Каримовнинг хаёлига ярқ этиб бир фикр келади. Ҳа, пули бўлмаса ҳам илгари сўнгги мисқолигача Марказга жўнатилган, пулдан ҳам аълороқ, бутун жаҳон ҳисоблашадиган олтини бор-ку Ўзбекистоннинг! Лекин ўрта асрларда бўлгани каби олтинни чўнтакка солиб олиб юриб бўлмаса, унга дўкондан бирор нарса харид қилиш имконсиз, хорижий аэропортларда ёнилғи учун ҳисоб-китоб қилиб бўлмайди!

    Ёдимда, ўша пайтда Ислом Каримов саноқлигина раҳбарларни хонасига йиғиб, шундай деди: «Муҳокама қиладиган мавзуимиз жуда нозик. Миллий пулимиз муаммоси. Ўзимизнинг миллий валютамизга ўтиш масаласи мураккаб ва у чўзилиб кетаяпти. Биз икки йирик давлат билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу ўзаро икки томонлама ўта ёпиқ музокаралар бўлгани сабабли гап шу ерда ва шу хонада қолиши шарт» деб бироз сукут сақлади-да, сўнг гапида давом этди: «Пулни босиш жараёни деярли тугаган, қоғоз пуллар шу давлатлар омборларида тайёр турибди. Фақат шу қимматбаҳо қоғозларга кетган сарф-харажат ҳақини тўлаб, ўзимизнинг мутахассисларимиз томонидан яратилган ва қатор ҳимоя чизиқларига эга бўлган ўзбек миллий қоғоз пулини Ўзбекистонга олиб келишимиз керак. Бу билан мустақилликка эришиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйган бўламиз. Биз бу давлатлар билан ўзбек сўми учун бозор баҳосида олтин билан ҳисоблашамиз».

    — Сизни, Раҳим Ражабович, — дея менга мурожаат қилди Ислом Абдуғаниевич, — шу давлатга (ривожланган давлатлардан бирининг номини айтди), яна бир масъул ходимга қараб, сизни эса (энди Шарқ давлатларидан бирини тилга олди) юборишни режалаштираяпмиз. Бир нарсада ниҳоятда эҳтиёт бўлишингизни сўрайман. Хорижга учаётган самолёт Россиянинг Иличевск шаҳрида ёнилғи олишга тўхтайди, ҳар бир аэропортда бўлгани каби у ерда ҳам самолётни назорат қиладиган божхона хизмати мавжуд. Бу томонга учаётган самолёт (Яқин Шарқдаги мамлакат аэропортининг номини айтди Ислом ака) шу ерда ёнилғи олиш учун тўхтайди, у ерда ҳам божхона бор. Бу масалаларни тушунтириш йўли билан, шовқин-суронсиз, тинчгина ҳал қилмоқ керак.

    Албатта, кутилмаган бу топшириқдан аввалига саросимага тушиб қолдим. Шундай бўлса-да, хонасида, одамлар олдида эътироз билдирганим йўқ. Лекин, йиғилишдан кейин Ислом Каримов хонасига кириб:

    — Ислом ака, мен темир-терсакни биламан, завод-фабрикани биламан, ана боринг, қурилишнинг ҳам уддасидан чиқишим мумкин. Бунинг устига мен инглиз тилини билмасам, бунақа операцияларга умуман уқувим ҳам йўқ, — дея бундай мураккаб ва нозик топшириқдан мени озод қилишини сўрадим.

    Ислом аканинг қаттиқ жаҳли чиқди ва менга қараб:

    — Ҳа қўрқоқ, яна давлат котиби эмиш-а, — деб баланд овозда гапириб ташлади.

    Чидадим, нима ҳам қилишим мумкин эди? Миллий валюта масаласи ниҳоятда муҳим, уни зудлик билан жорий этиш керак. Кейин Президент кимнингдир манфаатини эмас, халқ манфаатини, давлат манфаатини ўйлаб иш қилаяпти. Лекин, кейин маълум бўлишича, қайсидир бир аэропортда самолётимиз ушланган. Тиллолар ҳибсга олинган. Maxсус халқаро комиссия барчасини текширган. Таҳлил қилиб кўрилгач, бу тадбирда ҳеч кимнинг қора бир нияти, шахсий манфаати йўқлиги сабабли ва бу операция энди мустақилликни қўлга киритган халқ манфаати ва жаҳон харитасида янги пайдо бўлган ёш давлатнинг бир марталик тадбири экани каби асл сабаблари тушунтирилгач, муаммо дипломатик ва юридик йўл билан ҳал қилинди. Балки шу пайтларда «зулмат салтанати» деб юритиладиган Совет Иттифоқидан ажралиб чиққанимиз ҳам ёрдам берган бўлса, ажабмас.

    Ҳа, албатта, давлат мустақиллигини қўлга киритиш, кейин унинг оёққа туриши ҳеч қачон осон бўлмаган. Эндигина мустақиллик нашидасини сураётган қарийб 22 миллионли Ўзбекистон халқини ҳар куни озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ҳаётий зарур воситалар билан таъминлаш керак. Дўконлар, бозор расталари бўм-бўш. Ахир, ишчиларга маош, пенсионерларга нафақа, талабаларга стипендия бериш, қўйингки, жамиятда, инсонлар орасида бўладиган ўзаро муносабатларнинг қарийб барчаси пул орқали амалга оширилади. Биз эса 3-4 йилдан буён бошқа давлат пули билан яшар, молиявий фаолият юритар эдик.

    Шундай бир вазиятда Ислом Каримовнинг ташаббуси ва ғайрати билан ҳукумат ва молия вазирлиги ходимларининг ҳатти-ҳаракатини ҳақиқий жасорат, деса бўлади. Бу ишда шу пайтдаги раҳбарларнинг мустақил Ўзбекистонга бўлган меҳри, ватанпарварлиги, миллий ғояга содиқлиги ва инсоний поклиги уларни руҳлантирар, дадил ҳаракатларга чорлар эди. Ва, ана шу муҳим, қалтис, лекин қилиниши муқаррар бўлган иш амалга ошди.

    Шундай қилиб, мустақил Ўзбекистон ўз пулига эга бўлди. Лекин бу ҳали ҳақиқий миллий валюта эмас, вақтинчалик пул қоғозлари эди, холос. Худога минг қатла шукурлар бўлсинки, ҳозир мана Ўзбекистон ўз тангасига, бошқа пул бирликларига нисбатан қадр-қиммати белгиланган, яхши ҳимояланган қоғоз пулларига, давлат ғазнахонасига, замонавий пул босиш корхоналарига, юзлаб банкларига эга.

    18.01.2018, 09:56   Изоҳ (0)   62687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

    18.01.2018, 09:43

    Имом Бухорий мажмуасидан Қуръон мусобақаси онлайн тарзда узатилади

    18.01.2018, 09:39

    Шавкат Мирзиёев: Ҳозирда лойиҳалаштириш институтларининг мақсади лойиҳа қийматини баланд кўрсатиб, ундан фойда олиш бўлиб қолган

    18.01.2018, 09:22

    Шов-шувлар сабабчиси: Ўзбекистонда инглиз ва рус тилларини фақат эшитиш орқали ўрганиш йўлга қўйилди

    18.01.2018, 09:12

    Шавкат Мирзиёев инвестиция дастурларини шакллантиришнинг янги тартибига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди

    18.01.2018, 09:08

    Мадина ва Азизбек 2017 йилда Ўзбекистонда болаларга энг кўп қўйилган исмлар бўлди

    18.01.2018, 09:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17

    Қозоғистон армияси WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланишни тўхтатади

    Қозоғистон | 18 август, 17:10

    Бундай велодром Ўзбекистонда биринчиси: 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 16:55

    Енгил дофамин: нега ижтимоий тармоқларга қизиқишимиз йўқолиб боряпти?

    Гаджетлар | 18 август, 16:55

    Фарғонага Хитойдан 24 дона автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 18 август, 16:40

    “Тинчликдан кейин ҳам Россия билан урушга тайёр туриш керак” — Украина армияси қўмондони

    Дунё | 18 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.