Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида паспорт назорати кабиналари кўпайтирилди, деб ёзади KNews Қирғизистон Давлат чегара хизматига таяниб.
Бундай чора-тадбирлар Қирғизистон давлат чегараси орқали ўтадиган шахслар учун қулайликлар яратиш, ўтказиш пунктларида режимни сақлаш мақсадларида амалга оширилган. Республика чегара муассасаси назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказиш қобилиятини ошириш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича тадбирларни ўтказмоқда.
Хусусан, Ўш вилоятидаги «Достук-автойўл» халқаро ўтказиш пунктида 15 январдан паспорт назорати 10 та кабинада амалга оширилмоқда. Натижада назорат-ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилияти 1,7 марта ошиб, суткасига 1700 дан ортиқ кишигача етди.
Шунингдек, Боткен вилоятидаги «Қадамжой-автойўл» ўтказиш пунктида қўшимча паспорт назорати кабиналари 19 январдан иш бошлайди.
Бундан ташқари, Жалолобод вилоятидаги «Маданият-автойўл» халқаро назорат-ўтказиш пунктида ҳам тўртта қўшимча паспорт назорати кабиналари очилади.
Изоҳ (0)