• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом Каримовнинг синфдош дўсти: мактаб пайтларидаёқ у бетакрор қобилияти, қийинчиликлардан чўчимаслиги, мустаҳкам хотираси билан ажралиб турарди

    ЎзА Ислом Каримовнинг синфдош дўсти Шамсиддин Шароповнинг у ҳақдаги хотираларини келтириб ўтди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ислом Каримов билан Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида беш йил бирга ўқиб, бир партада ўтирганмиз. Кўпинча бирга дарс қилардик. Ўшандаёқ у бетакрор қобилияти, қийинчиликлардан чўчимаслиги, мустаҳкам хотираси билан ажралиб турарди. Энг муҳими, унинг ўзига нисбатан ишончи кучли эди.
    Эсимда, 1953 йилнинг кузи. 9-синфда ўқиймиз. Бир куни рус тили дарсида иншо ёздик. Кейинги дарсда ўқитувчимиз Нина Семёновна Хилькевич (биз у кишини суйиб Наима опа ҳам дердик) Ислом ёзган иншо учун «2» баҳо қўйганини айтди. Ислом бундан норози бўлиб, «нега икки қўйдингиз?», деб сўради. Ўқитувчимиз китобдан кўчирибсан, деди. У эса «кўчирганим йўқ, китобда қандай ўқиган бўлсам, шундай ёзганман», деб жавоб берди.
    Нина Семёновна бу гапга ишонмай, бошқа иншо матнини бир марта ўқитди ва дарс охирида сўрашини айтди. Дарс якунида Ислом берилган матнни тўлиқ ёзди ва ёддан айтиб берди. Ўқитувчимиз унинг жавобини эшитиб, лол қолди. У матнни шу даражада моҳирона ёдлаган эдики, бирор сўз у ёқда турсин, ҳатто нуқта-вергулигача аниқ айтди. Шунда Нина Семёновна Исломни ҳаммамизга ибрат қилиб кўрсатди ва унга «5» баҳо қўйди.
    У бирор ишни бугун қилиши керак бўлса, зинҳор эртага қолдирмасди. Туни билан бўлса-да, дарс тайёрлаб чиқарди.
    9-синфда ўқиб юрган пайтларимизда бир куни мактабимиз директори Ҳалим Абдураҳмонов «Эртага комиссия келади, ишимиз кўп, уларни тезда бажаришимиз керак», дея ҳаммамизга топшириқ берди. Ислом билан бирга юқори синфда ўқийдиган икки ўқувчига мактабнинг деворий газетасини тайёрлаш топширилди. У одатини канда қилмай газетани эртагача тайёр қилишга ваъда берди.
    У пайтлар катта қоғоз, бўёқ, сиёҳ қаёқда дейсиз. Тағин мактабнинг, ҳар бир синфнинг аълочи ва қолоқ ўқувчилари, давомати ҳақида маълумот тўплаш лозим эди. Ўта зеҳнли ва масъулиятли Ислом 10-синфда ўқийдиган икки ўқувчининг суст ҳаракатига қараб ўтирмай, дарҳол кечгача маълумотларни йиғди. Бунда мактаб маъмурияти ва ҳатто синф раҳбарларини ҳам ишлашга ундади, юмшоқ қилиб айтганда, «мажбур» қилди.
    Эрталаб мактабга келсак, деворий газета белгиланган жойида осиғлиқ турарди. Ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам қизиқиб ўқияпти. Исломнинг кўзларига эътибор билан разм солдим, қизариб кетган, шундан билдимки, кечаси билан ухламай деворий газета тайёрлаган. Буни директоримиз Ҳалим ака ҳам сезди. Ислом Каримовнинг бир сўзлилигига тан берди, унга нисбатан меҳри ошди.
    Ҳа, Ислом шундай меҳнаткаш ва катта қобилият эгаси эди.
    Шамсиддин Шаропов, 
    тарих фанлари доктори, профессор
    Муаллиф ҳақида. Шамсиддин Шаропов Ислом Каримовнинг синфдош дўсти. Ўзбекистон миллий университетида хорижий тиллар факультетида декан, кафедра мудири, халқаро муносабатлар бўйича проректор вазифаларида ишлаган. Малака ошириш институтига раҳбарлик қилган. Тошкент шаҳрида яшайди.

    18.01.2018, 10:24   Изоҳ (0)   25278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биринчи Президентнинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражабов: Ислом Каримов нега халқдан пулини зудлик билан сарфлашни сўраганди?

    18.01.2018, 09:56

    Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

    18.01.2018, 09:43

    Имом Бухорий мажмуасидан Қуръон мусобақаси онлайн тарзда узатилади

    18.01.2018, 09:39

    Шавкат Мирзиёев: Ҳозирда лойиҳалаштириш институтларининг мақсади лойиҳа қийматини баланд кўрсатиб, ундан фойда олиш бўлиб қолган

    18.01.2018, 09:22

    Шов-шувлар сабабчиси: Ўзбекистонда инглиз ва рус тилларини фақат эшитиш орқали ўрганиш йўлга қўйилди

    18.01.2018, 09:12

    Шавкат Мирзиёев инвестиция дастурларини шакллантиришнинг янги тартибига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди

    18.01.2018, 09:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳар тонг қўрқув билан уйғонардик” — Ўзбекистон бошпана берган фаластинликлар ҳикояси

    Ўзбекистон | 18 август, 15:12

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишни хоҳламоқда

    Спорт | 18 август, 15:05

    Исроил Ғазода фаластинликларни атайин оч қолдирмоқда — Amnesty International

    Дунё | 18 август, 14:50

    Метеорит зарбасидан тирик қолган дунёдаги ягона аёл — Энн Ҳоджес ҳикояси (фото)

    Илм-фан | 18 август, 14:35

    Санэпидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди

    Ўзбекистон | 18 август, 14:16

    Аёллар косметикасидаги қайси моддалар саратон чақиради? (рўйхат)

    Аёллар саҳифаси | 18 август, 14:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.