Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги ЙТҲ кўплаб ўзбекистонликларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан телефон орқали таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, Эрдўғон фожиа оқибатида ҳалок бўлганларга Аллоҳдан раҳмат тилаб, жабрланганлар тузалиб кетишига умид билдирган. Туркия қайғули кунда Ўзбекистон билан бирга эканлигини таъкидлаган.
Олдинроқ Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Нурсултон Назарбоев ва Сооронбай Жээнбеков ўз ҳамдардликларини билдирган эди.
Изоҳ (0)