Шу йилнинг 6—18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ёшлар ўртасидаги Олимпиада беллашувлари старт олади. Унда иштирок этиш ниятида бўлган ўзбекистонлик курашчилар 2018 йилги юришни бошлади, деб ёзди МОҚ матбуот хизмати.
Олимпиадага лицензия берувчи мусобақа 10—13 май кунлари пойтахт Тошкентда ўтказилади. Демак, ўзбекистонлик спортчиларда иложи борича кўпроқ йўлланмага эга бўлиш имконияти юқори. Спортчилар май ойидаги қитъа чемпионатига тайёргарлик доирасида Бокудаги Мушвиг Исаев халқаро турнирида иштирок этди. Унда Россия, Қозоғистон, Грузия ва Озарбайжон спортчилари ҳам гиламга чиққани айтилган.
Изоҳ (0)