Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев 19 январь куни ватанига қайтиб келади. Бу ҳақда боксчининг ўзи «Дарё»га маълум қилди.
Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги барча жангларида зафар қучган Сони Фредриксонни қандай мағлуб этди? (видео)
Проф рингдаги сўнгги жангини Сони Фредриксонга қарши ўтказиб, рақибини 3-раунддаёқ таслим қилган Эргашев айни пайтда Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб турибди. У карьерасидаги кетма-кет 10 та жангни айнан Россияда ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратганди. Шундан кейин АҚШнинг Showtime компанияси Эргашев билан шартнома тузди ва боксчи океан ортигади икки жангида ҳам рақибларини муддатидан олдин таслим қилди.Эргашев Ўзбекистонда қанча вақт давомида бўлиши маълум эмас. У ота уйига боради, яқинлари билан кўришади ва ҳужжатли масалаларини ҳал қилиб, навбатдаги жангига тайёргарлик кўриш учун яна Америкага жўнаб кетади.
Изоҳ (0)