Ўзбекистон U23 термасининг сардори сифатида Осиё Чемпионатида иштирок этаётган Забиҳулло Ўринбоев Япониянинг «Ви-Варен Нагасаки» клуби эътиборига тушди. Бу ҳақда «Championat.asia» ўз манбаларига асосланиб, маълумот берди.
Осиё Чемпионати U23. Ўзбекистон термаси гуруҳни 100 фоизлик натижа билан якунлаган Японияга рақиб бўлди
«Ва-Варен Нагасаки» клуби Япония қуйи дивизионида муваффақиятли ўйнаб, элитага йўлланма олди. Айни пайтда унинг селексионерлари Ўринбоевни диққат билан кузатиб бормоқда. Улар катта эҳтимол билан 19 январь куни бўлиб ўтадиган Япония — Ўзбекистон ўйинини стадионнинг ўзидан томоша қилади.Янги мавсумни Япония Жей Лигасида ўтказадиган жамоа Ўринбоев кунчиқар юрт термаси дарвозасига 2 та гол урганидан кейин ҳаракатга тушди. Осиё Чемпионатига қадар Ўзбекистон U23 термаси Таиланддаги турнир финалида Япония билан тўқнаш келиб, асосий вақтда 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйнаган ва пенальтилар сериясида зафар қучганди. Беллашувда «Пахтакор» ҳужумчиси 2 та гол уришга муваффақ бўлган ва турнирни тўпурар сифатида якунлаганди.
Изоҳ (0)