Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди: Шерзод Каримов ва Хусниддин Ғофуров.
«Пахтакор» Туркияга кетгач, «Локомотив» Амирликларни афзал билди. Унинг бўлажак рақиблари нисбатан жиддийроқ
Хусниддин Ғофуров 2013 йилдан буён Сербия чемпионатида тўп суриб келаётганди. У Сербияга «NBU-Осиё» клубидан кетган. Аввалига «Явор», кейин эса «Младост» жамоаларида тўп тепган.«Локомотив» Ғофуров билан икки йиллик битим тузди. Фарғоналик 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи янги клуби сафида 19-рақамда ҳаракат қилади.
Шунингдек, «Пахтакор» билан хайрлашган Шерзод Каримов ҳам «Локомотив»дан қўним топди. «Темирйўлчилар» унга 8-рақамни берган. Каримов Олий Лигада 178 та учрашувда иштирок этган бўлиб, 24 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)