• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сентабр» ёзиладими ёки «сентябрь»?

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги лотинча ўзбек алифбосига асосланган имло қоидаларида юзга келаётган мумаммолар сабаб, хусусан «сентабр» ва «сентябрь» сўзларининг қандай ёзилиши борасида Халқ таълими вазирлигига битилган эътирознома билан бўлишди.

    Фото: «Shopolove.uz»

    Фото: «Shopolove.uz»
    Сарлавҳадан аёнки, мақоламиз кўп бор муҳокама қилинган тил муаммоси ҳақида. Лотинча ўзбек алифбосига асосланган имло қоидаларига мувофиқ, «сентабр» ва «сентябрь», «октабр» ва «октябрь» сўзларини ёзишда аниқликка эришиш лозимлиги оммавий ахборот воситаларида қайта-қайта таъкидланди. Бу муаммо Низомиддин Маҳмудов таҳрири остида «Академнашр» томонидан янги имло луғати чоп этилгач юзага келди. Таниқли тилшунос олим Низомиддин Маҳмудов 5-ва 6-синф «Она тили» дарсликларининг ҳаммуаллифлари бўлса-да ва бу дарсликларда «сентабр» ва «октабр» шакллари ишлатилганига қарамай, 2013 йилда нашр этилган имло луғатида «сентябрь» ва «октябрь» шакллари қўлланишига розилик билдирди. Ўшандан буён ўқитувчи ва ўқувчилар сарсон, қайси шакллардан фойдаланишни билолмай ҳайрон.

    Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг «Қайси ифода тўғри?» деган саволига «Маданият ва маърифат» телеканалида намойиш этилган кўрсатувда мутахассислар «Энг сўнгги чоп этилган имло луғатга асосланиш лозим», дея жавоб беришди. Натижада таълим муассасалари ва оммавий ахборот воситаларида алғов-далғов бошланди. Муаммога сабаб бўлаётган сўзларни кимдир «сентабр» ва «октабр», бошқа биров эса «сентябрь» ва «октябрь» кўринишида ёзишга киришди. Гарчи расмий тасдиқланган дарсликларда бу сўзлар «сентабр» ва «октабр» шаклларида ёзилган бўлса-да, ўқитувчилар дарсликлар муаллифларидан бирининг қарашини инобатга олишди ва ўқувчиларга дарсликлардаги хатони тушунтиришди. Таъкидлаш жоизки, бу жараён фақат она тили дарсларида қолиб кетди. Бошқа фанларга тааллуқли дарсларда «сентабр» ва «октабр» шаклларидан фойдаланиш давом этмоқда. Чунки барча фанларга оид дарсликларда шундай ёзилганди.

    Янги имло луғати чоп этилгандан сўнг орадан икки йил ўтгач, 5-синф дарсликлари янгиланди. Икки ўт орасида қолган ўқитувчи ва ўқувчилар дарсликларнинг янги нашрида муаммо бартараф этилишига ишонганди. Афсуски, ишончлар чиппакка чиқди. Негаки, Низомиддин Маҳмудов ҳаммуаллифлигидаги 5-синф «Она тили» дарслигида яна аввалги шакллар – «сентабр» ва «октабр» сақланганди. Шундан кейин таълим муассасаларида содир бўлган баҳс-мунозара ва ҳангомаларни таърифлашга тил ожиз. Қисқаси, эгасиз қолган ёки эгаси масъулиятсиз имлони ҳар кўйга солишди. Авваллари она тили фани ўқитувчисини ёқлаб математика муаллими билан баҳслашган ўқувчи энди ўзини бутунлай йўқотиб қўйди.

    Хуллас, 2015 йилдан бошлаб ким нимани маъқул топса, шуни ёзаверди: гоҳ «сентабр», гоҳ «сентябрь».

    Ниҳоят, 2017 йилда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мактабларда 11 йиллик таълим тикланди. Жамоатчилик шу муносабат билан дарсликларда «сентабр» ва «сентябрь» муаммосининг ҳал этилишини кутди.

    Ишонч билан кутишга асослар етарли эди. Чунки матбуотда мазкур муаммо қайта-қайта ёритилди. Афсуски, яна ишонч оқланмади. 2017 – 2018-ўқув йилида 6—7- ва 10-синф дарсликлари чоп этилди. Янги дарсликларни қўлга олган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳафсалалари пир бўлди.

    Айниқса, тарих фани ўқитувчиларининг! Бундай дейишимизнинг сабаби шуки, 10-синф «Ўзбекистон тарихи» дарслигида «сентябрь» ва «октябрь», «Жаҳон тарихи» дарслигида эса «сентабр» ва «октабр» шакллари қўлланган. Ана, сизга томоша, масъулиятсизлик, майнавозчилик. Охирги сўзни шунчаки кесатиқ учун ёзмадик. Тарих фани ўқитувчилари: «Биз икки қайиқда ҳам сузаверамиз», дейишмоқда заҳарханда кулги билан.

    Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларидан ҳол-аҳвол сўрашмагач, уялмай сўзлайверишади-да улар ҳам.

    Ҳа, она тили ва адабиёт муаллимларига тўзим берсин. Қаранг, 10-синф «Адабиёт» дарслигининг 2-қисми 23-бетида «октабр», 26-бетида эса «октябрь» деб ёзилибди. Тарих фани ўқитувчисига нисбатан осон: «Жаҳон тарихи» дарсида «октабр», «Ўзбекистон тарихи» дарслигида «октябрь» деб ёзса, тамом-вассалом. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бир дарснинг ўзида «октабр»нинг, ёки «октябрь»нинг тарафини олиши керак.

    Шу орада савол туғилиши табиий: «Ўзбекистон тарихи», «Жаҳон тарихи», «Адабиёт» дарсликларининг муаллифлари ёки шу дарсликларни нашрга тайёрлаган мутасаддилар, муҳаррирлар юқори ташкилотдан махсус топшириқ келмагани учун балки ўз билганларича йўл тутишгандир? Хўш, бу масалада Низомиддин Маҳмудов қандай йўл танлаган? Хотиржам бўлинг. «Она тили» дарсликлари муаллифлари ҳам бу борада ортда қолишни исташмаган. Масалан, 6-синф «Она тили» дарслигининг 291-292-машқларида «сентабр», 489-машқда эса «сентябрь» деб ёзишибди азаматлар. Ҳар ким хоҳлаганини танлаб олаверади, деб ўйлашган, чоғи.

    Энди ҳамма гап Халқ таълими вазирлигида. Вазирлик кайси ифодаларни танлайди? Умид қиламизки, бу саволга мутасаддилар жўяли жавоб қайтаришади.

    Дарвоқе, мақоламиз сарлавҳасини изоҳлаш ёдимиздан кўтарилибди. 10-синф «Ўзбекистон тарихи» дарслигида 36 марта «сентябрь»; 42 марта «октябрь» сўзи ишлатилибди. «Жаҳон тарихи» дарслигида эса «сентабр» 26 марта, «октабр» эса 20 марта қўлланган. Маълумот ўрнида қабул қиласиз, албатта.

    15.01.2018, 13:23   Изоҳ (0)   122556
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    15 январдан Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилади

    15.01.2018, 13:12

    Ислом Каримов шахсий шифокорининг «Нега бизда валюта конвертацияси йўқ?» деган саволига қандай жавоб берган?

    15.01.2018, 12:50

    «Ислом Каримов жуда бақувват ва соғлом инсон эди». ЎзА Биринчи Президентнинг шахсий шифокори хотираларини эълон қилди

    15.01.2018, 12:35

    Самарқанд ва Шаҳрисабздаги тарихий обидаларда QR-кодлар жорий этилди

    15.01.2018, 12:28

    Исроилнинг Channel 9 телеканалида Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳақидаги кўрсатувлар эфирга узатилади

    15.01.2018, 12:18

    Тарихий фото: Қор ўйнаётган Ислом Каримов ва унинг шахсий шифокори

    15.01.2018, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.