Ташқи ишлар вазирлиги, адлия вазирлиги ва туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳамкорликда Исроилнинг Channel 9 телеканали вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди, деб хабар беради туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.
Мазкур ташриф мобайнида телеканал ходимлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилди. Ҳозирда исроиллик журналистлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, миллий таомлари, мусиқаси, амалий санъати ҳақида қатор кўрсатувлар тайёрламоқда.
Телеканал ижодий ходимлари Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.
Channel 9 рус тилида Исроил, АҚШ, Канада, Германия, Австралия, шунингдек Болтиқ бўйи ва Шарқий Европа мамлакатларига трансляция қилинади. Исроилдаги рус тилида сўзлашувчи аҳолининг 82 фоизи каналнинг доимий томошабини ҳисобланади. Телеканал аудиторияси Исроилда икки миллион кишидан, хорижда эса 6 миллион кишидан кўпроқни ташкил этади.
Изоҳ (0)