Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) мухбири Президентнинг шахсий шифокори, Тошкент тиббиёт академияси анестезиология ва реаниматология кафедраси профессори, Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази директори Вячеслав Аваков билан суҳбатлашди.
Мавзуга доир: «Ислом Каримов жуда бақувват ва соғлом инсон эди». ЎзА Биринчи Президентнинг шахсий шифокори хотираларини эълон қилди
Сўнгги ўн йилда биз нафақат Президент ва шифокор сифатида, балки дўст, ака-ука сифатида мулоқот қилардик. Баъзан халқнинг ҳаёти, яшаш тарзи, аҳволи, кайфияти ҳақида сўрар, мен у кишига «Бир марта дўконларимизни бориб кўринг, ҳамма нарса бор. Шаҳар ва қишлоқларимизни кўринг» дердим.Бир сафар «Ислом Абдуғаниевич, нега бизда конвертация йўқ? Ахир бошқа давлатларда бор-ку!» деб савол бердим. У шундай оддий ва аниқ жавоб берди-ки, лол қолдим.
Ўшанда «Биласанми, бир кун келиб конвертация ҳам бўлади. Ҳозир бизнинг иқтисодиётимизда муаммолар кўп. Завод-фабрикалар қуришимиз керак. Унинг учун энг замонавий ускуналар керак. Ускуналар эса четдан валютада келтирилади. Агар конвертацияни йўлга қўйсак, биз валютани маиший, майда-чуйда нарсаларга ишлатиб юборамиз. Биз валютани завод ва фабрикаларга сарфлашимиз ва иқтисодиётимизни кўтариб олишимиз керак» деганди.
Ислом Каримов оқилона ва узоқни ўйлаб иш юритадиган буюк инсон эди. Мамлакатимизни энг оғир дамларда ҳам оёққа туриб олишида, иқтисодиётимизнинг ривожланишида, халқнинг тинч-осойишта ва фаровон ҳаёт кечиришида Биринчи Президентимизнинг ҳиссаси катта.
Вячеслав Аваков, Ислом Каримовнинг шахсий шифокори
Изоҳ (0)