Россиянинг Перм шаҳри Мотовилихинский туманидаги мактаблардан бирида ўқувчилар ўртасида пичоқбозлик юз берди, деб хабар беради «Газета.ru».
Пичоқбозлик икки ўсмирнинг уришиб қолиши оқибатида келиб чиққан. Ўқитувчилар ва бошқа ўқувчилар уларни ажратишга уринган. Пичоқ билан қуролланган ўқувчилар уларга ҳам жароҳат етказган.
Аввалроқ, мактабга икки нафар ниқобли жиноятчи ҳужум қилгани тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)