Бельгиянинг F-16 қирувчи самолётлари 15 январь куни эрталаб Россияга мансуб эканлиги тахмин қилинган икки самолётни кузатиш учун кўкка кўтарилди. Бу ҳақда, ҳарбий манбага таяниб, Soir газетаси маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Нашрга кўра, икки F-16 қирувчиси Шимолий денгиз акваториясида парвоз қилган Россиянинг Ту-160 самолётларига яқинлашган.
Мазкур маълумот тафсилотлари келтирилмади ва расман тасдиқланмади.
Изоҳ (0)