Airbus 2017 йил якунлари таҳлилида тижорий буюртмалар ҳажми бўйича Boeing компаниясини ортда қолдирди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Авиаконцерн релизига кўра, Airbus жорий йил учун 1109, Boeing эса 912 самолётга буюртма олган.
Airbus ўтган йил декабрида, Indigo Partners хусусий акционерлик фондига қиймати 49,5 миллиард доллар бўлган 430 та самолёт етказиб бериш бўйича буюртма тасдиқланганидан сўнг рақибидан ўзиб кетди.
Мазкур битим ноябрда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитойга ташрифи давомида имзоланган 300 лайнердан иборат Boeing мегашартномасини ҳам ортда қолдирди.
Маълумот учун, Airbus 2017 йилда буюртмачиларга 718 та самолёт етказиб берди. Boeing эса рекорд миқдорда — 763 та ҳаво кемаси ишлаб чиқарди.
Изоҳ (0)