Қандолатчилик санъати бўйича Россия чемпиони Ренат Агзамов сарой кўринишида пиширилган тўй тортининг суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Кейинроқ маълум бўлишича, торт Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган тадбир учун пиширилган, деб хабар берди «Today.kz».
«Энг қийин халқаро лойиҳалардан бирини амалга оширдик. Тортнинг диаметри 3 метрни, баландлиги аравача билан 4,2 метрни ташкил этади. Оғирлиги эса 1500 килограммга тенг. Бу каби ўлчамга эга маҳсулотни бошқа бир давлатга олиб келиш жуда мушкул. Бироқ биз бунинг уддасидан чиқдик, чунки бизнинг жамоамиз дунёдаги энг кучли профессионаллардан ташкил топган. Уни тайёрлаш учун уч сутка тинимсиз меҳнат қилдик. Ўз жамоамга миннатдорчилик билдириб қоламан. Энг муҳими — ёшларга бахт ва фаровон ҳаёт тилаймиз», — деб ёзади қандолатчи.
Сурат остига ёзилга изоҳларга кўра, унинг нархи 180 минг доллар туради. Бироқ бунга ҳеч ким тушинтириш бермади. Қандолатчининг прайс-листидан келиб чиқиладиган бўлса, унинг тортини бир килограмми 14,5 минг тенге туради (44 доллар). «Сарой-торт»нинг оғирлиги ҳисобга олинадиган бўлса, унинг нархи 63 минг долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)