Польша ишлаб чиқариш компанияси Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ал Мактум ҳақида Голливуд фильмини ишламоқчи, деб ёзади UAE Inside.
Фильм ҳақида маълум бўлган нарса шуки, унда бош ролни кўзи ожиз ёш қиз ижро этади.
Польшанинг Castillo Films компанияси бош директори ва раиси Масуад Хон айтишича, фильмнинг бюджети 150 миллион долларга тенг бўлади. «Биз бош ролни ўйнашга актриса Эмма Уотсонни таклиф қилмоқчимиз. Фильм ҳеч қандай дин ёки миллатга тегишлиликка асосланмаган умумий воқеа ҳақида ҳикоя қилади», — деди у. Айни пайтда машҳур шахслар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Режиссёрликка Том Хупер («Қирол нутқи» фильми режиссёри), Буз Лурманн («Буюк Гетсби») ёки Вольфганг Петерсон («Троя») вариантлари кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)