Бирлашган Араб Амирликларининг Ажман амирлигида икки йигитнинг катта йўлда эркаклар томонидан қилич билан ўлдирилиши воқеаси давом этди, деб ёзади UAE Inside. Бу сафар Ажман полицияси кўрфаз мамлакатларидан бирининг фуқаросини икки йигит ўлдирилган жиноят жойидан олинган фото ва видеоларни интернетда эълон қилгани учун ҳибсга олди.
Эркакка нисбатан «шахсий ҳаётнинг дахлсизлигини бузиш» айблови илгари сурилди.
Гумонланувчи фото ва видеоларни полицияга кўрсатмоқчи бўлганини айтмоқда.
Кибержиноят ҳақидаги БАА қонунига кўра, бошқа одамнинг фотосурати ёки видеосини унинг рухсатисиз интернетга жойлаган ҳар қандай шахс камида олти ойлик қамоқ ва 150 минг дирҳам жарима билан жазоланади. Қонун орқали учинчи шахсларни уларни огоҳлантирмасдан туриб суратга тушириш ҳам тақиқланади.
Аввалроқ Ажманда гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи уч нафар эркак трассада икки кишини қилич орқали ўлдирган эди.
Изоҳ (0)