АҚШнинг Калифорния штати жанубида юз берган кўчки оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «MK.ru».
Беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Қидирув операцияси беш кундан бери давом этмоқда, жараёнга икки мингга яқин киши жалб этилган.
Синоптиклар штат жанубида кейинги ҳафтада ҳам кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли борлигини, бу эса янги кўчкини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ, Калифорнияда кзуатилаётган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)