Қозоғистон ғарбида икки енгил автомобиль тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди, яна шунча киши яраланди. Бу ҳақда «ATPrеss.kz» маълум қилди.
Авария Атирау — Астрахан трассасида рўй берди. Hyundai Accent ва ВАЗ-21015 автомобиллари тўқнашди.
Hyundai ҳайдовчиси ва йўловчилари (улар орасида болалар ҳам бор) касалхонага етказилди.
Иккинчи автомобилнинг ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ҳодиса юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)