Россия президенти Владимир Путин янги ҳужжатли фильмда мамлакатнинг коммунистик ўтмиши ва Ленин ҳақида фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Аслида коммунистик идеология христианликка ўхшайди. Эркинлик, биродарлик, тенглик, адолат. Барчаси муқаддас китобларда бор», — деди у.
Бунга мисол тариқасида Путин коммунистлар етакчиси Лениннинг мақбарасини келтирди:
«Ленинни мақбарага жойлаштиришди — бу православларда, умуман христианлардаги авлиёларнинг танасини сақлашдан нимаси билан фарқ қилади? Баъзилар христианликда бундай анъана йўқ дейди. Қанақасига йўқ бўлсин? Афонга боринг, у ерда авлиёларнинг қолдиқлари сақланади, бу ерда ҳам авлиёлар Сергий ва Германнинг қолдиқлари бор».
Изоҳ (0)