Япониянинг ғарбий қисмига ёпирилган қор бўронлари оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, камида 16 киши оғир даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Инсонлар ўлими билан якунланган бахтсиз ҳодисалар Япониянинг Хонсю ороли ғарбидаги Фукуи ва Исикава префектураларида юз берган.
Энг кўп жабрланувчи Исикавада қайд этилган. У ерда камида 11 киши жароҳатланган. Тояма префектурасида уч киши, Фукуида икки киши тан жароҳати олган.
Мамлакатнинг алоҳида ҳудудларида қор қопламининг қалинлиги 80 сантиметрга етган, бунинг натижасида жамоат транспорти иши издан чиққан.
Япониянинг Хоккайдо оролида эса полициячилар ўқувчиларни олий таълим муассасаларига ягона кириш имтиҳонларини топшириш жойларини мунтазам олиб боришга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)