Нукус шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, опера ижрочиси Женисбек Пиязов ва Қорақалпоғистон халқ жирави Жанибек Пиязов билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон кенгаши қошидаги «Ёш репортёрлар» клуби аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
Учрашувда ака-ука Пиязовлар модератор Фурқат Юсупов ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Суҳбат чоғида Женисбек, жумладан, ўтган йилги концертида халқ артисллари келишига ҳатто оркестрлар ҳам ишонмаганини айтиб ўтди.
«Истиқлол»да концерт беришимга кўпчилик ишонмаганди. Концертимда Озодбек Назарбеков, Насиба Абдуллаева, Фаррух Зокиров каби санъаткорлар келади деганимда ҳатто оркестрдаги одамлар ҳам ишонишмади. Лекин улар келишди. Шундан сўнг кўпчиликнинг менга бўлган ишончи ортди. Энди бу йили икки кун концерт бермоқчиман ва унда Эмин Агаларов, Татьяна Синявская каби операчилар иштирок этишади. Шунингдек, Севара Назархон ҳам келиб бирга дуэт айтишга ваъда берди.
Изоҳ (0)