Фаластинни озод қилиш ташкилоти ижро қўмитаси Шарқий Қуддус пойтахти бўлган мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш учун БМТ бошчилигида халқаро конференция ўтказишга чақирди. Бу ҳақда 13 январь, шанба куни Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ташкилот баёнотига кўра, бунда Фаластин давлати 1967 йилнинг 4 июнида амал қилган чегараларда эълон қилиниши лозим.
Бундан ташқари, конференция, БМТ резолюцияларига мувофиқ фаластинлик қочоқлар ва Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларга дахлдор масалаларнинг ечимини таъминлаши керак бўлади.
Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Фаластинни озод қилиш ташкилоти ижро қўмитаси бош котиби Саиб Арикат АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарори унинг энг катта хатоси бўлганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)