Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон турк армияси ҳафта давомида Сурия шимоли-ғарбида жойлашган Манбиж ва Африн минтақаларидаги Сурия курдлари ҳудудида операция бошлаши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Манбиж, бизга берилган ваъдалар бажарилмаса, бир ҳафтадан сўнг нима қилишимизни кўради», — деди Эрдўғон.
Анқара Сурия курдларини ҳарбий қўллаб-қувватлагани учун Вашингтонни бир неча марта қоралади. Туркия Сурия курдларини террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)