Хитой мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида «А» гуруҳи жамоалари 2-турни якунлади.
Ўзбекистон U23 термаси Хитой дарвозасига 1 та аниқ зарба берди ва якунда ғолиб чиқди
Мазкур турнинг биринчи ўйинида мезбон Хитой термаси Ўзбекистондан минимал ҳисобдаги енгилганди. Иккинчи учрашувда эса қатарликлар Уммон устидан шу ҳисобда зафар қучди ва чорак финал учун биринчи қадамни ташлади.Сўнгги турда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги ўзбекистонлик футболчилар гуруҳ аутсайдери сифатида намоён бўлаётган Уммонни синовдан ўтказади. Мезбон Хитой эса гуруҳ пешқадами бўлган Қатарга қарши саф тортади. Ҳар икки ўйин 15 январь куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.
Осиё Чемпионати U23 «А» гуруҳи. 2-тур 12 январь, жума
Изоҳ (0)