Актриса Жиллиан Андерсон «Махфий ҳужжатлар» сериалидан кетганини тасдиқлади, деб хабар беради «Газета.ru».
Андерсоннинг сўзларига кўра, у фильм ижодкорларидан миннатдор ва актрисанинг қаҳрамони агент Дана Скалли машҳур персонаж.
Шу билан бирга актриса бошқа лойиҳаларда ҳам ишлашни исташини, бир неча ойлар фақат бир лойиҳада банд бўлиб қола олмаслигини ҳам маълум қилган.
Андерсон сериал ижодкорлари ва ўз ҳамкасби Дэвид Духовнини ҳурмат қилишини айтиб, лойиҳа унинг учун тугаганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)