Яқиндагина Жиззах сафаридан қайтиб келган ЎФФ вакиллари, энди водий футболининг бугунги ҳолати қандай эканини ўрганишга киришган. «Навбаҳор» клуби матбуот хизматининг хабар беришича, ЎФФ вакиллари айни пайтда Наманганда бўлиб турибди.
Хабарда қайд этилишича, «Навбаҳор»ни кўздан кечираётган ташкилот делегацияси биринчи навбатда «Марказий» ўйингоҳига ташриф буюриб, «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти ва вилоят футбол федерацияси раҳбарияти билан суҳбат ўтказган. Кейинроқ, стадиондаги аҳволни кўздан кечирган.Кейинги манзил «Навбаҳор-Умид» футбол мактаби бўлди. Бунда ЎФФ делегацияси мактаб тарбияланувчилари учун яратилган шароитлар билан танишган, мактаб мураббийлари ва раҳбарияти билан фикр алмашган.
Куннинг иккинчи ярмида эса делегация вакиллари «Баркамол авлод» спорт мажмуасига борган. Режага кўра, «Навбаҳор» аёллар ва футзал жамоалари 2018 йилги мавсумни мана шу мажмуада ўтказади.
Изоҳ (0)