Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 9—13 январь кунлари Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида қўшимча рейсларни ташкил этди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 11—12 ва 14 январь куни Қамчиқ довонида бўронли об-ҳаво кутилаётгани ҳақида хабар қилганди. «Ўзгидромет» довон ҳудуди ҳамда «Тошкент—Ўш» А-373 автомобиль йўлига қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли туман тушиб, кўриш чегарасини 50—100 метрга қадар чеклаши кутилаётгани, шамол тезлиги эса 22—25 метр/секундга етиб, йўлларда қор уюмлари ва музламалар пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгиланган муддатларда Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортларда йўлга чиқишмасликни тавсия қилди. «Ўзбекистон темир йўллари»даги манбанинг хабар қилишича, ФВВнинг тавсиясидан сўнг темир йўл чипталарига бўлган талаб ошиб кетган ва қўшимча рейслар ташкил этилган.Жамият матбуот хизмати хабарига кўра, қўшимча рейслар 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнаб кетади.

Қўшимча қўйилган поездлар қатнов жадвали қуйидагича:

  • №560 «Тошкент – Андижон» поезди Тошкентдан соат 21:15 да йўлга чиқиб, Андижонга 03:16 да етиб келади.
  • №559 «Андижон – Тошкент» поезди Андижондан соат 07:15 да жўнаб, Тошкентга соат 13:55 да келади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди