Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янгиланган Виртуал қабулхонасида аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади, деб ёзади «Газета.uz».
Янгиликни жорий қилиш умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Лойиҳа 30 июнга қадар амалга оширилиши керак.
«Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистон аҳолисини Давлат дастурини муҳокама қилишда фаол иштирок этишга ва ўз таклифларини киритишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)