Андижонда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Туркиядан жалб қилинган маслаҳатчиси Содиқ Бадак иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради «Халқ сўзи» газетаси.
Тадбирда қайд этилишича, Андижондаги «Боғи Бобур» дам олиш масканида катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари бажарилади. Шунингдек, бу ерда Бобур чойхонаси қад ростлайди, мавжуд музей эса янада кенгайтирилади.
Боғда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ҳиндистондаги қароргоҳини эслатувчи дам олиш жойи ҳамда Шоҳ Жаҳон Аграда бунёд эттиришни орзу қилган қора рангдаги Тожмаҳал қурилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда вилоятда 300 дан зиёд сайёҳлик объекти мавжуд бўлиб, улардан 20 таси бўйича туристик йўналишлар ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)