Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда «истеъмол савати» ва «кун кечириш учун зарур миқдор» тушунчалари жорий қилинади, шунингдек, уларни ҳисоблаш таснифлари аниқланади, деб хабар беради «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Мазкур атамаларнинг жорий этилиши кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Ташаббус 1 июлгача амалга татбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

«Аҳолининг муносиб турмуш тарзи учун зарур бўлган даромадни аниқлаш учун «истеъмол савати» ва «кун кечириш учун зарур миқдор» тушунчалари билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш таъминланган бўлиши зарур», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур тушунчаларнинг истеъмолга киритилиши аҳоли реал даромадлари, ойлик маош, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар миқдорининг «истеъмол савати» ва «кун кечириш учун зарур миқдор» билан мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)