Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 9 январдаги ПF-5296-сон фармони билан марказий банк фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Бу ҳақда «Asr.uz» хабар бермоқда.
Марказий банкнинг банк назорати ва кредит қўмиталари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.
Президент фармони билан қуйидаги комиссия ва кенгашлар тугатилди:
- Республика банк кенгаши;
- Республика пул-кредит сиёсати комиссияси;
- Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси.
- Банкрот деб топилган ёки кредит бўйича узилмаган қарздорлиги мавжуд корхоналарни тижорат банклари мулкига ўтказиш тартиби бекор қилинди;
- Бошқарув компаниялари, инвестицион компания ва фондлар, банк фаолиятига хос бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар устав фондларида банкларнинг иштироки тақиқланди.
Изоҳ (0)