9 январь, чоршанбага ўтар кечаси Гондурас қирғоқларида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ер ости силкинишининг эпимаркази соҳилдан тахминан 200 километр шимолда, 33 километр чуқурликда жойлашган.
Зилзила оқибатида жабрланганлар ва етказилган талафотлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Шу билан бирга цунами хавфи борасида огоҳлантирувчи Тинч океани маркази кучли тўлқинлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
«Ер силкиниши параметрларининг дастлабки таҳлилларга асосланадиган бўлсак, эпимарказдан 1000 километр нарида жойлашган қирғоқларга цунами тўлқинлари хавф туғдириши мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)